Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ: ДЕҲҚОНОБОД МФЙДА ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТЛАНДИ
Янгиқўрғон туманида Жаҳон банки иштирокидаги “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар депутатлар томонидан ўрганилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович ўз сайлов округида жойлашган Деҳқонобод МФЙда бўлиб, ички йўлларни асфальтлаш ишлари билан танишди.
Мазкур ҳудудда “NOVAWAY ASPHALT” МЧЖ томонидан 1,6 млрд сўм маблағ ҳисобидан 4 км ички йўл асфальтланди.
Ўрганиш давомида депутат томонидан қурилиш ишларининг сифати, аҳоли учун яратилаётган қулайликлар ҳамда лойиҳа ижроси ҳолати кўздан кечирилди.
✅ Ушбу ишлар маҳалла аҳолиси учун транспорт қатновини яхшилаш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва турмуш шароитини янада енгиллаштиришга хизмат қилади.