Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат ҳудудларда

 Халқ депутатлари туман Кенгаши 6-Ровон сайлов округи депутати Р. Одилбоев томонидан Ровон МФЙдаги Истиқлол кўчасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

🔹 Ўрганиш жараёнида мазкур ҳудудга ичимлик суви тармоғи тортилгани, бироқ уни асосий линияга улаш масаласи мавжудлиги кўтарилди. Мазкур муаммони ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🔹 Шунингдек, аҳолини қийнаётган бошқа масалалар ҳам ўрганилиб, уларнинг натижалари ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

🗣 Муҳокамалар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🤝 Бу каби ўрганишлар аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва ҳудудларда инфратузилмани янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 1