Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда

📍 #Tuman_Kengashi_sessiyasida

Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда

2025 йил 21 ноябрь куни Каттақўрғон тумани халқ депутатлари Кенгашининг еттинчи чақириғи, ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Жамшид Насриддинов олиб бормоқда.

Сессия кун тартибига қуйидаги муҳим масалалар киритилган:

*   Тумандаги айрим кўчаларни номлаш ва қайта номлашнинг қонунийлиги

*   Халқ депутатлари туман Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

*   Туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш

*   2025 йил 4-чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини кўпайтириш

*   “Янги Ўзбекистон” қиёфасидаги маҳаллаларни танлаб олиш ва тасдиқлаш

*   Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш

*   Тиббиёт бирлашмаси, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, ободонлаштириш бошқармаси бошлиқларининг 2025 йилги бюджет маблағлари сарфланиши бўйича ҳисоботлари

*   Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига оид қонун ижроси бўйича Давлат кадастрлар палатаси туман филиали раҳбарининг ҳисоботи

*   Бошқа масалалар

Сессияда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.

Бу каби сессиялар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.

Сессияни туман ҳокимлигининг FACEBOOK ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин: https://www.facebook.com/share/v/1D1rtG1tGj/

Slide 1 of 3