БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
Қўрғонтепа туман Кенгаши ва “Мадад” ННТ ўртасида янги ҳамкорлик босқичи бошланди.
📍 Туман Давлат хизматлари марказида жойлашган “Мадад” бюроси фаолияти депутатлар ва Кенгаш вакиллари томонидан ўрганилди.
🎯 Асосий мақсад:
🔹 Аҳолига бепул юридик маслаҳат бериш;
🔹 Жамятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш;
🔹 Муаммоларга онлайн ва офлайн қонуний ечим топиш.
🤝 Эндиликда туман Кенгаши ва “Мадад” бюроси тизимли ҳамкорлик қилади. Халқ муаммосига бепул ва қонуний ечим топиш — асосий мезонимиз!