Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Sirdaryo viloyati Kengash yangi binoga o‘tdi..
янв.21
Депутатнинг маҳалла еттилиги билан учрашувлари
янв.21
Депутат ташаббуси
янв.21
Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.
янв.21
Deputatlar hisobotni ko‘chma sessiyada eshitishdi
янв.21
Deputatlik_nazorati
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
SPIKER-OQOLTIN TUMANIDA
янв.21
Ilk xalqaro hamkorlik
янв.20
“Боёвут тумани мисолида” “Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни манзилли ўрганиш ҳамда самарали назоратни амалга ошириш” мавзусида семинар
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Кенгаш раиси Анваржон Отаходжаев олиб борган сессия ишида халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. 

Сессия ишида: Наманган шаҳар маҳаллий бюджети 2025-йил бошида аниқланган эркин қолдиқ ҳисобидан маблағларни йўналтириш, Саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи “драйвер” лойиҳаларни тасдиқлаш ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан молиялаштиришни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 2-декабрдаги ПҚ-414-сонли қарорини Наманган шаҳрида ижросини таъминлаш каби қатор масалалар муҳокама этилди.

Сессияда ҳудудларни ривожлантириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Сессия ишида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Slide 1 of 9