Навоий шаҳри "Ёшлик кўли" атрофида вилоят спорт бошқармаси ва "Нуронийлар" жамғармаси ҳамкорлигида нуронийлар, ёшлар ҳамда корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" юриш марафони бўлиб ўтди.
Марафонда 350 нафардан ортиқ нуроний ва ёшлар иштирок этишди.