Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ЕСАБАТЫ.
янв.21
ДЕПУТАТ ЕСАБАТЫ.
янв.21
deputatlar menen ushırasıw
янв.21
“Ózbekstan - 2030” strategiyasınıń mazmun-mánisin dodalandı
янв.21
Shomanay rayonın 2026-jılda kompleksli sociallıq-ekonomikalıq rawajlandırıw máseleleri dodalandı
янв.21
Кәмбағаллықты қысқартыў ҳәм халықтың бәнтлигин тәмийинлеў бойынша тийкарғы ўазыйпалар белгилеп алынды
янв.21
Өзбекстан Республикасы Президенти Ш.М.Мирзиёев С5+1 форматындағы саммит
янв.21
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев рәсмий сапар менен екинши жаҳан саммитине қатнасыў ушын Қатар мәмлекетиниң Доха қаласына келди.
янв.21
Самарқандта ЮНЕСКО шөлкеминиң мәжилиси өткерилмекте.
янв.21
Сербия Республикасының Президенти Александр Вучичтин 28-октябрь күни Өзбекстан Республикасына келиўи.
Депутатнинг маҳалла еттилиги билан учрашувлари

 Мирзаобод туманида жойлашган Йўлдошобод маҳалла биносида вилоят Кенгаши депутати Ж.Қаршибоев, туман Кенгаши депутатлари Х.Аманбоева, М.Мовлоновлар маҳалла еттилиги вакиллари билан учрашиб фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 

-Обод маҳалла дастурида Йўлдошобод маҳалласига сув олиб келиш лойиҳаси 2017-2018 йилларда жадъал суръатлар билан ташкил этилган ва номаълум сабаблар асосида охирига етказилмаган. Туман ҳокимлиги мутасадди ходимлари билан ушбу масала юзасидан дарҳол ҳолатни ўрганиш юзасидан келишиб олинди. 

-Суюлтирилган газ балонларни тўлдириб келиш мудатини 60 кунгача чўзилиб кетилаётганлиги туфайли ушбу мудатни 30 кунгача қисқартириш масаласида аҳоли мурожаати тингланди. Ушбу масалага туман газ бошқармаси билан аниқлик киритиш чоралари кўрилмоқда. 

-Тез ёрдам хизмати учун қўшимча автомобил ажратиш масаласи юзасидан муаммо мавжуд эканлиги аниқланди ва туман мутасадди раҳбарларидан ушбу масала бўйича тегишли ташкилотларга ариза топширилганлиги ва ижобий ҳал этилиши юзасидан келишиб олинганлиги таъкидланди.  

- Фуқаро Назарова Хилола маҳалладаги 31-умумтаълим мактабининг 6-синфида фарзанди Қўчқоров Жамшидбекни 2-сменада таҳсил олишини, фарзанди математика фанидан тўгарак ташкил этилишини сўраб мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари билан гаплашилиб тугарак ташкил этиш бўйича
келишиб олинди ва масала жойида ечим топди.
 

Яна бир фуқаро умумтаълим мактабининг 4-д синфида фарзанди таҳсил олишини, мактабдаги бошланғич синф ўқитувичларининг малака талаби етарли эмаслиги ва методик ёрдам кўрсатиш лозимлигини таъкидлади. Ушбу масалага депутат томонидан жойида ўрганилиб ечим топилди ва Гулистон давлат педагогика институтининг тажрибали
педагог ва психологлари томонидан доимий равишди малака оширувчи мсеминар-тренинглар ўтказилишига келшиб олинди.
Учрашув сўнгида билдирилган муаммо ва таклифлар ижроси юзасидан депутат томонидан кейинги
учрашувларда ахборот беришга келишиб олинди.
 

Slide 1 of 1