Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Кәмбағаллықты қысқартыў ҳәм халықтың бәнтлигин тәмийинлеў бойынша тийкарғы ўазыйпалар белгилеп алынды
янв.21
Өзбекстан Республикасы Президенти Ш.М.Мирзиёев С5+1 форматындағы саммит
янв.21
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев рәсмий сапар менен екинши жаҳан саммитине қатнасыў ушын Қатар мәмлекетиниң Доха қаласына келди.
янв.21
Самарқандта ЮНЕСКО шөлкеминиң мәжилиси өткерилмекте.
янв.21
Сербия Республикасының Президенти Александр Вучичтин 28-октябрь күни Өзбекстан Республикасына келиўи.
янв.21
Мәҳалле бул- кәмбағаллықты қысқартыў, халықтың социаллық жағдайын жақсылаў ҳам раўажландырыў орайы.
янв.21
Президентимиз Ш.М.Мирзиеевтың Бельгия мәмлекетиниң пайтахты Брюссель қаласына ислеген рәсмий сапары.
янв.21
Депутатлық қадағалаў
янв.21
JAŃA BASQÍSHTA - ASHÍQ, NÁTIYJELI HÁM XALÍQSHÍL JERGILIKLI HÁKIMIYATQA QARAY!
янв.21
Jergilikli Keńes wákillikleri arttırılmaqta
ҚИШ ЯҚИН, ТАЙЁРМИСИЗ?

 Қиш ғамини ёзда енг, дейди донолар. Бунга амал қилганлар аллақачон куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўришди. Иситгичларни созлаб, назоратдан ўтказишди. Аёз кунлари учун кўмир, ўтин ғамлаб, шай ҳолга келтиришди. 

      Куз-қиш мавсумига тараддуд мактабгача таълим, мактабларда қандай? Ахир, бу жойларда минглаб халқимизнинг фарзандлари қатнайди. 

    Шу боис Боғча ва Миришкор маҳалласидаги билим даргоҳлари ҳозирлигини кўрдик. 

     Куз-қиш мавсумига тайёргарлик 7-мактабда намунали ташкил этилибди. 4 та қозонхоналар тўлиқ газ билан синфхоналарни иситади. Улар назоратдан ўтказилиб, бўялиб, тайёр ҳолга келтирилган. Учта ходим ажратилган. Улар яқинда бир ҳафта давомида ўқитилиб, соҳаси янгиликларини ўрганиб қайтади. 

   --Гарчи қозонхоналаримиз газлаштирилган бўлсада, 8тоннали кўмир заҳирамиз ҳам мавжуд,--дейди мактаб директори Даврон Ражабов. 

    725 нафар ўқувчи ўқийдиган 6- мактабда ҳам қозонхоналар таъмирланган. Мўрилар тозаланган. Икки жойда 87 тонналик кўмир заҳираси мавжуд. Куз-қиш мавсуми учун деразаларга целофан ҳам ҳозирланибди. 

    Лекир қозонхоналарни яна бир бор назоратдан ўтказиш керак. 

    9- Давлат мактабгача таълим ташкилотида тўрт гуруҳда юз нафарга яқин кичкинтойлар қатнайди. Яқинда жамоада таъмирлаш ишлари бошланиши боис мавсумга ҳозирлик суст. Жавобгар шахс Камол Бобопиров кўмир заҳираси, 5 қозонхоналарни кўрсатолди холос. 

     Куз-қиш мавсумига олдиндан пухта ҳозирлик кўрганлар аминмизки изғирин кунлари қийналиб қолмайдилар.

      Фирдавс РАЖАБОВ, 

Ўзлидеп туман Кенгаши апарат раҳбари. 

        Шаҳриёр ИСЛОМОВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик партияси депутати ёрдамчиси.

    Махфират АТОЕВА, 

Туман Кенгаши депутати.

Slide 1 of 1