Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ДЕПУТАТЛАР ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРДИ

ДЕПУТАТЛАР ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ҳамда 22-Навкент сайлов округи депутати Қодирова Оишахон томонидан сайлов округида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Хуррият МФЙ Жўшқин кўчаси аҳолисидан келиб тушган мурожаатга асосан ҳудуддаги газ ГРП қурилмасининг ишлаш ҳолати жойида кўздан кечирилди.
Аниқланишича, мавжуд ГРПдан газ тармоғи 4 йўналишга тарқалгани, шунингдек, аҳоли хонадонлари ва истеъмолчилар сони ортиб бораётгани сабабли айрим ҳудудларга, айниқса қиш мавсумида табиий газ етиб боришида муаммолар юзага келмоқда.
Фуқаролар томонидан ушбу масала юзасидан бир неча бор эътирозлар билдирилган, газ хизмати ходимлари жалб этилиб, ҳолат ўрганилган.
Ўрганиш натижасида Хуррият МФЙ Жўшқин кўчасидан қўшни кўча йўналишига янги ГРП ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.
Мазкур масалани ҳал этиш мақсадида мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш белгиланди.