Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🏛 DEPUTAT SO‘ROVI ORQALI MUAMMO NAZORATGA OLINDI
янв.21
📌 “Fuqarolar sog‘lig‘ini saqlash to‘g‘risida”gi 265-I-sonli Qonun ijrosi yuzasidan o‘rganish olib borildi
янв.21
📌 1-SON OILAVIY POLIKLINIKADA AHOLIGA TIBBIY XIZMAT KO‘RSATISH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
Tuman Sanitariya-epidemiologiya va osoyishtalik markazi faoliyati o‘rganildi
янв.21
📌 DEPUTAT SO‘ROVI IJROSI TA’MINLANDI
янв.21
📌 SAVDO SHOHOBCHALARIDAGI NARX-NAVOLAR O‘RGANILDI
янв.21
📌 16-saylov okrugidan saylangan deputat hududdagi madaniyat saroyi faoliyatini o‘rgandi
янв.21
📢 DEPUTAT SO‘ROVI: AHOLINI SUYULTIRILGAN GAZ BILAN TA’MINLASH MASALASI KO‘TARILDI
янв.21
📌 DEPUTAT SO‘ROVI
янв.21
🚧 MEVAZOR MAHALLASIDAGI MUAMMOLI YO‘L O‘RGANILDI
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 26-СЕССИЯСИДА “ДОЛЗАРБ 90 КУН” МИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ЙЎЛ ХАРИТАСИ ТАСДИҚЛАНДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 26-СЕССИЯСИДА “ДОЛЗАРБ 90 КУН” МИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ЙЎЛ ХАРИТАСИ ТАСДИҚЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 26-сессиясида ёзги таътил даврида мактаб ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал, ижтимоий ва касбий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган “Долзарб 90 кун” миллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Маърузачи сифатида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари иштирок этиб, лойиҳанинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида ахборот берди.
Таъкидланганидек, Янгиқўрғон туманида лойиҳа “Инновация, инклюзивлик ва иқтисодий мотивация” тамойиллари асосида ташкил этилиб, тумандаги 68 та маҳалла, 66 та мактаб, 2 та оромгоҳ, 3 та спорт мактаби ҳамда 6 та маданият маркази ягона “Рақамли ёшлар экотизими”га бирлаштирилади.
Лойиҳа доирасида: – “Маҳалла IT-рейнжерлари” ва рақамли саводхонлик дастури; – “Эко-стартап: Янгиқўрғон яшил энергияси” лойиҳаси; – “Кибер-спорт ва шахмат синергияси” интеллектуал мусобақалари; – “Street-Art ва мобил театр” маданий ташаббуслари; – “Ёш спикерлар: мунозара ва спич” клублари ташкил этилади.
Шунингдек, ёшларнинг фаоллигини ошириш мақсадида махсус рейтинг ва рағбатлантириш тизими жорий қилиниб, турли тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар “Ёшлар коинлари” билан баҳоланади ҳамда ёзги мавсум якунида муносиб рағбатлантирилади.
Сессия иштирокчилари томонидан лойиҳанинг аҳамияти юқори баҳоланиб, уни амалга ошириш бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, лойиҳанинг ижросини мувофиқлаштириш, маҳаллаларда қамровни кенгайтириш ва ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари зиммасига юклатилди.