Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🏛 DEPUTAT SO‘ROVI ORQALI MUAMMO NAZORATGA OLINDI
янв.21
📌 “Fuqarolar sog‘lig‘ini saqlash to‘g‘risida”gi 265-I-sonli Qonun ijrosi yuzasidan o‘rganish olib borildi
янв.21
📌 1-SON OILAVIY POLIKLINIKADA AHOLIGA TIBBIY XIZMAT KO‘RSATISH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
Tuman Sanitariya-epidemiologiya va osoyishtalik markazi faoliyati o‘rganildi
янв.21
📌 DEPUTAT SO‘ROVI IJROSI TA’MINLANDI
янв.21
📌 SAVDO SHOHOBCHALARIDAGI NARX-NAVOLAR O‘RGANILDI
янв.21
📌 16-saylov okrugidan saylangan deputat hududdagi madaniyat saroyi faoliyatini o‘rgandi
янв.21
📢 DEPUTAT SO‘ROVI: AHOLINI SUYULTIRILGAN GAZ BILAN TA’MINLASH MASALASI KO‘TARILDI
янв.21
📌 DEPUTAT SO‘ROVI
янв.21
🚧 MEVAZOR MAHALLASIDAGI MUAMMOLI YO‘L O‘RGANILDI
26-СЕССИЯДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ

26-СЕССИЯДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 26-сессиясида туман ҳокими Нажмиддинов Асадулло Икромовичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Туман ҳокими ўз маърузасида қарор доирасида аҳоли турмуш даражасини ошириш, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда туризм салоҳиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
Қайд этилганидек, қарор доирасида туманда жами 22 та объект бўйича умумий қиймати 91,6 миллиард сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган. Бугунги кунда барча объектлар бўйича лойиҳачи ташкилотлар аниқланган, 4 та объект бўйича пудрат ташкилотлари белгиланган, 8 та объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланган ҳамда 1 та объектда ишлар тўлиқ якунланган.
Ҳисоботда Зарбдор маҳалласида Подшоота сойида сунъий кўл ташкил этиш, Қораполвон маҳалласида 50 гектар ер майдонини ўзлаштириш, Қораполвон ва Соҳил маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек “Оғир туман” ва “Оғир маҳалла” дастурлари асосида бажарилаётган инфратузилма лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хусусан, Обод маҳалласида 2,4 километр канализация тармоғи қурилиши якунлангани, Заркент маҳалласида Нанай туризм қишлоғига олиб борувчи пиёдалар йўлагининг 2 километри барпо этилгани ҳамда Подшоота сойи бўйини ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилаётгани таъкидланди.
Сессия давомида депутатлар томонидан ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Slide 1 of 1