Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Shovot tumani Kengashining VII-18-141-12-177-K/25-sonli qarori bilan Shovot tumanida elektr ta’minoti bilan bog‘liq ko‘p yillik muammolar bosqichma-bosqich bartaraf etilmoqda
янв.21
Deputat so‘rovi ijobiy hal qilindi
янв.21
“Ogohlik bo‘ling, firibgar!”
янв.21
Xalq deputatlari Shovot tumani Kengashining mahalliy budjet, tadbirkorlikni rivojlantirish va iqtisodiy islohotlar masalalari bo‘yicha doimiy komissiya yig‘ilishi bo'lib o'tdi.
янв.21
“Мадад” ННТ ва Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
янв.21
Urganch shahrida 2026-yil 12–13-fevral kunlari muhim va mazmunli ikki kunlik treninglar bo‘lib o‘tdi. Unda Xalq deputatlari Yangibozor va Shovot tumanlari hamda Xiva shahar Kengashlari huzuridagi Ijtimoiy soha, yoshlar siyosati, madaniyat va sport masalalari bo‘yicha doimiy komissiya a’zolari, shuningdek Yoshlar maslahat guruhlari vakillari ishtirok etdi.
янв.21
Халқ манфаати назоратда: Шовотда озиқ-овқат дўконлари текширувдан ўтмоқда
янв.21
“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгашининг 2026 йил 4 февралдаги 7-сонли топшириқ хатига асосан, партия томонидан 2026 йил февраль ойи давомида сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши, нарх-навонинг сунъий равишда оширилиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини ўрганиш юзасидан депутатлик назорати тадбирларини амалга ошириш белгиланган.
янв.21
Deputatlar va huquqiy tashkilotlar hamkorligi mustahkamlanmoqda
янв.21
Қангли маҳалласида ички йўллар ҳолати ўрганилди
Президент ислоҳотлари ва тадбиркорлик: ҳудудий тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусида амалга оширилаётган ислоҳотлар тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган. Тадбиркорларга кўпроқ иқтисодий эркинлик, солиқ юкининг камайтирилиши, инфратузилма масалаларининг ҳал этилиши жиҳатидан муҳим қадамлар олдиниҳол қилинган. Ҳудудия туманларда юзлаб тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб, шу билан бирга аҳолининг бандланиши ва оилалар даромадлари таъминланмоқда. Тадбиркорларнинг инфратузилма, энергетика, логистика каби муаммоларини ҳал этишга ҳам босқичма-босқич аҳамият қаратилмоқда. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар марказида инсон манфаатлари, иқтисодий эркинлик ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари турибди. Давлат раҳбари — Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган “давлат — тадбиркорга хизмат қилади” тамойили Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим устунига айланди. 

Президент томонидан илгари сурилган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бизнесни ривожлантириш ва уни кенгайтиришдаги маъмурий тўсиқлар босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Солиқ юкининг камайтирилиши, текширувлар сонининг қисқариши, ер ва кредит масалаларида очиқ-ошкора тизимнинг жорий этилиши тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишига кенг йўл очиб бермоқда.

Бу ислоҳотлар ҳудудларда, хусусан туманимизда ҳам ўзининг амалий самарасини бермоқда. Бугун туманимизда юзлаб тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик соҳаларида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этмоқда. Энг муҳими, ушбу фаолият натижасида аҳоли бандлиги таъминланиб, кўплаб оилаларнинг даромад манбаи мустаҳкамланмоқда.

Туман Кенгаши депутати сифатида Президент ислоҳотларининг жойларда тўлиқ ва самарали ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқдаман. Тадбиркорлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар, сайёр қабуллар ва учрашувлар давомида уларнинг муаммолари ўрганилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечимлар ишлаб чиқилмоқда. Айниқса, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш масалалари депутатлик фаолиятимнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Президент томонидан белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда маҳаллий Кенгашларнинг роли ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, депутатлик назорати орқали тадбиркорларни қийнаётган инфратузилма муаммолари, электр энергияси, газ, сув таъминоти, логистика ва бозорга чиқиш масалалари босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Бу эса тадбиркорларда давлатга бўлган ишончни янада мустаҳкамламоқда.

Эътиборлиси, Президент ислоҳотлари тадбиркорликка фақат иқтисодий фаолият сифатида эмас, балки ижтимоий масъулиятли куч сифатида қарашни ҳам шакллантирди. Бугун тадбиркорлар маҳаллаларни ободонлаштириш, ижтимоий объектларни таъмирлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишларида фаол иштирок этмоқда. Бу жараён жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва фуқаролик масъулиятини кучайтирмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Президент ислоҳотлари билан уйғун ҳолда олиб борилаётган тадбиркорлик сиёсати ҳудудлар тараққиётини янги босқичга олиб чиқмоқда. Тадбиркорни қўллаб-қувватлаш — бу келажакни қўллаб-қувватлаш демакдир. Шу боис, келгусида ҳам Президент томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш депутатлик фаолиятимизнинг асосий йўналиши бўлиб қолади.

Ишонч билан айтиш мумкинки, Президент ислоҳотларига таянилган ҳар бир тадбиркорлик ташаббуси — Янги Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир.
 

Лола ХЎЖАНИЁЗОВА, 

O‘ZLIDEPдан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати.