Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Sho‘rchida 101 yoshni qarshi olgan otaxon qutlandi
янв.21
“Deputat mahallada” targ‘ibot tadbirlari davom etmoqda
янв.21
Xalq farovonligi va xavfsiz muhit — ustuvor vazifa
янв.21
Sho'rchi tumanida partiya targ'iboti bo'yicha davra suhbati o'tkazildi.
янв.21
#PrezidentMurojaati #O‘zbekiston2030 #XDP
янв.21
Prezident Murojaatnomasi va O‘zbekiston-2030 strategiyasining yangi tahriri Sho‘rchilik deputatlar va nuroniylar e’tiborida
янв.21
Prezidentimizning Oliy Majlis va xalqimizga Murojaatnomasining mazmun-mohiyati joylarda keng targ‘ib qilinmoqda
янв.21
Xalq deputatlari Shoʻrchi tumani Kengashiga rais saylandi.
янв.21
Xalq deputatlari Sho‘rchi tumani Kengashining o'n oltinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
“Konstitutsiya – inson qadri, erkinlik, tenglik va adolat garovi!”
“Республика раҳбарларига шаҳар Кенгаши депутати маъруза қилди”

Урганч шаҳрида «Сунъий интеллект асосида бошқарилувчи ҳокимлик» ҳамда «Урганч шаҳрида ақлли ва рақамли жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими» мавзуларига бағишланган республика ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир доирасида халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати П.Рўзибоев томонидан республика даражасидаги раҳбарлар, соҳавий идоралар ва мутасаддиларга Урганч шаҳрида сунъий интеллект ва рақамли технологиялар асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилинди.

Маърузадан таъкидланишича, ўқув-семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1–2 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда ҳудудларда рақамли бошқарув ва хавфсизлик тизимларини жорий этишнинг амалий натижалари муҳокама қилинмоқда.

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати П.Рўзибоев ўз маърузасида бугунги кунда Урганч шаҳрида Президентимиз ташаббуси асосида 18 та янги ва 362 та ташқи ахборот модулларини қамраб олган «Урганч – ақлли шаҳар» ахборот тизими жорий этилгани, мазкур тизим шаҳарни бошқаришда тезкор, аниқ ва шаффоф қарорлар қабул қилиш имконини яратаётгани алоҳида қайд этди.

Шунингдек, маъруза давомида сунъий интеллект асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, профилактика ишларини кучайтириш, инсон омилини камайтириш ҳамда рақамли мониторинг орқали шаҳар инфратузилмасини самарали бошқариш масалалари юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ўқув-семинарда республика раҳбарлари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда. Тадбир келгусида ҳудудларда рақамли жамоат хавфсизлиги тизимларини янада кенг жорий этиш учун муҳим амалий майдон сифатида баҳоланди.