Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёкубжонов Жахонгир томонидан фукаролар қабули ўтказилди. қабулда маҳалла фуқароларидан 20 га яқин мурожаатлар тушди. Мурожаатларда асосан ички йўлларга тош-шағал ётқизиш, тадбиркорликни бошлашга кўмак, васийликка олиш, субсидия олиш, моддий ёрдам каби масалалар қўйилди.
Мурожаатлардаги масалаларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди. Ижроси вақт талаб этадиган масалалар назоратга олинди. Фуқаролар мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.