1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туман ҳокими А.Нажмиддинов ва 22-Навкент сайлов округи депутати Ойшахон Қодирова 23-умумтаълим мактабларида бўлиб, муаллимлар билан учрашишди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда ҳоким устоз ва мураббийларни самимий қутлаб, уларнинг жамият тараққиёти, ёш авлод тарбияси ва маънавиятини юксалтиришдаги беқиёс хизматларини алоҳида таъкидлади.
23-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулнора Джураевага "Ўзбекистон Республиками Ҳалқ таълими аълочиси" кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.