Yangiliklar

“ПОДШО ОТА” СОЙИ ҲУДУДИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

“ПОДШО ОТА” СОЙИ ҲУДУДИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон туманида экотуризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли ва сайёҳлар учун замонавий ҳамда қулай дам олиш масканларини яратиш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович “Зарбдор” маҳалласидан оқиб ўтувчи “Подшо ота” сойининг “Қизилёзи” маҳалласи ҳудудидаги қисмида замонавий архитектура ечимлари асосида барпо этилаётган сунъий кўл қурилиши билан танишди.
Шунингдек, кўл атрофида аҳоли ва сайёҳларнинг хавфсиз ҳамда мароқли ҳордиқ чиқариши учун бунёд этилаётган пиёдалар йўлакчасидаги қурилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида объектдаги қурилиш ишларини белгиланган лойиҳа асосида сифатли ташкил этиш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, хавфсизлик ҳамда экологик талабларга қатъий риоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган вазифалар юзасидан масъулларга қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш, объект атрофида аҳоли учун зарур қулайликларни яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур лойиҳа ҳудуднинг туристик жозибадорлигини ошириш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда аҳоли ва меҳмонлар учун яна бир замонавий дам олиш масканини ташкил этишга хизмат қилади.

Slide 1 of 12