Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Мўл ҳосил сари муҳим қадам

Уйчи тумани далаларида пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Ҳосилни сифатли, нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш мақсадида далаларда дефолиация ишлари замонавий технологиялар асосида олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев ҳамда доимий комиссия ишчи гуруҳ ҳудудларда бўлиб, далаларда амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг боришини ўрганмоқда. Масъулларга ҳар бир ишни белгиланган муддатларда, сифатли ва самарали бажариш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилмоқда.

Зеро, ҳар бир агротехник тадбирнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши якуний натижа — мўл ва сифатли ҳосилда намоён бўлади.

Шу маънода, далалардаги бугунги ҳаракат — деҳқоннинг йил бўйи қилган машаққатли меҳнати самарасини муносиб якунлаш, ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Slide 1 of 1