Сангистон кўчасини шағаллаш бўйича депутатлик сўрови
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ойшахон Қодирова томонидан Ҳуррият МФЙ Сангистон кўчасини ободонлаштириш юзасидан аҳоли мурожаати асосида депутатлик сўрови тайёрланди.
📌 Сўровда асфальтлаш ишлари амалга оширилгунга қадар кўчага шағал ётқизиш, йўл қопламасини текислаш ва зичлаш ишларини ташкил этиш масаласи кўтарилди.
Мазкур таклиф аҳоли учун қулай ҳаракатланиш шароитини яратиш ҳамда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни камайтиришга қаратилган.