Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

32-сонли мактабда ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди

32-сонли мактабда ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Омбудсманнинг Наманган вилояти бўйича минтақавий вакили Жаҳонгир Валиев ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев тумандаги 32-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Учрашувда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг ҳудуд депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович ҳам иштирок этди.
Мактабнинг фаоллар залида ташкил этилган тадбир самимий ва очиқ мулоқот руҳида кечди. Ўқувчилар учрашувда фаол қатнашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда уларни қизиқтирган саволлар билан иштирокчиларга мурожаат қилдилар.
Тадбир давомида экран орқали тақдимот ва кўргазмали материаллар намойиш этилди. Бу эса мулоқотни янада қизиқарли ташкил этиш, ўқувчиларнинг эътиборини жалб қилиш ва муҳокама қилинаётган мавзуларни тушунарли тарзда етказишга хизмат қилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг ўз фикрини эркин ифода этиши, жамоат ҳаётида фаол иштирок этиши ҳамда масъуллар билан бевосита мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ўқувчиларнинг савол ва таклифларини тинглаш уларнинг қизиқишлари ҳамда эҳтиёжларини яхшироқ англаш имконини беради.
Ташриф доирасида иштирокчилар мактаб ҳудуди, унинг ободонлаштирилиши ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишдилар. Мактаб вакиллари билан бевосита суҳбатлашдилар.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.

Slide 1 of 4