Сайёр қабулда депутатлар томонидан ҳудуддаги ижтимоий муаммоларга ечим топиш юзасидан аҳоли мурожаатлари эшитилди. Жумладан ҳудуддаги 20 та эскирган электр симёғочларини янгисига алмаштириш, Кўлиён марказий кўчасидаги 2 км масофадаги пиёдалар йўлагини қуриш масалалари кўтарилди.
Юқоридаги муаммолар ечими юзасидан депутатлар ваколатлари доирасида тегишли давлат ташкилоти раҳбарларига депутат сўровлари чиқарилишини билдирдилар.