Yangiliklar

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ВА УЛАР АТРОФИДАГИ ҲУДУДЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ВА УЛАР АТРОФИДАГИ ҲУДУДЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмухаммедович томонидан сайлов округида жойлашган кўп қаватли уйлар ва уларга туташ ҳудудлар ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида уйлар атрофидаги ободонлаштириш ва тозалик ишлари, болалар ўйингоҳларининг ҳолати ҳамда маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияси (БСК) зиммасидаги вазифалар ва уларнинг бажарилиши юзасидан фикр алмашилди.
Аҳоли учун тоза, обод ва қулай яшаш муҳитини таъминлаш мақсадида ўрганилган масалалар бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан таклифлар билдирилди.
📌 Мазкур йўналишдаги депутатлик назорати давом эттирилади.

Slide 1 of 2