Yangiliklar

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВЛАРИ ВА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ НАТИЖАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВЛАРИ ВА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ НАТИЖАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан депутатлик сўровлари ҳамда аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларнинг ижро ҳолати муҳокама қилинди.
Жараёнда ҳудудлардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти, ободонлаштириш ва бошқа ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.
Аниқланган муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш мақсадида уларни Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича тегишли таклифлар киритилди.
Мутасадди ташкилотларга белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш ва натижалари юзасидан Кенгашга ахборот киритиш бўйича тавсиялар берилди.
Slide 1 of 1