Yangiliklar

МАҲАЛЛАДА МУАММОЛАР ВА ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛАДА МУАММОЛАР ВА ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Дурдона Мадаминовна Хатамова ўз сайлов округида жойлашган Истиқбол маҳалласида бўлиб, “маҳалла еттилиги” аъзолари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида маҳаллада аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий аҳволи оғир оилалар ҳолати, ёшлар бандлиги, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар жойида ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Депутат томонидан аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, маҳаллалардаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.