Yangiliklar

Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди

Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири А.Жайнаров раҳбарлигида котибият бош мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда кунлик иш режасига мувофиқ белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати атрофлича кўриб чиқилиб, шунингдек, Кенгашнинг ҳафталик иш режаси ижроси ҳам муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида ижро интизомини мустаҳкамлаш, вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, масъулиятни ошириш ҳамда иш самарадорлигини янада юксалтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ва ҳудуддаги долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

🔹 Белгиланган вазифалар ижроси доимий назоратга олинди.

Slide 1 of 1