Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибияти мудири Алишер Жайнаров тумандаги "Шўртепа" маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий-инфратузилма ҳолати билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги ички йўллар ва кўчаларнинг ҳолати, тунги ёритиш тизимининг самарадорлиги атрофлича ўрганилди.
"Шўртепа" маҳалласининг ички кўчаларда йўл қопламасининг қониқарли ҳолатлари, тунги ёритиш ускуналарининг ҳолатлари бўйича маҳалла аҳолисининг ижобий фикрлари, таклиф ва муаммолари тингланди.