Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Янгиқўрғон тумани Қорасув МФЙ маҳалласи хонодонларига ташриф ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиб олиш бўлимида фуқаролар билан мулоқот ташкил этилди.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши бош мутахассислари ва туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат, Сидиқов Дилшодлар ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти адвокати Тўхтасинов Музаффар иштирок этдилар.
Мулоқотда давомида фуқаролар ҳамда хонодон эгаларига уларни қийнаётган ҳуқуқий масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди, амалий ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди ва бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилди.
Мазкур тадбир аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.