Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафи кенгаймоқда

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан Ўзбекистон ХДП мақсади, ғояларини кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, партия сафини кенгайтириш мақсадида тумандаги “Инсон” ижтимоий ҳизматлар маркази ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева "Инсон" ижтимоий ҳизматлар маркази вазифалари билан Ўзбекистон ХДП мақсад ва ғоялари бир эканлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан эхтиёжманд аҳоли қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қонунга киритилаётган ўзгаришлар ҳамда сайлов тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгаришлар хақида маълумотлар бериб ўтди. Йиғилиш якунида партия сафига янги қабул қилинганларга партия билети тантанали топширилди ва ушбу ташкилотдан рахбари бошчилигида яна 6 нафар ходимлар партия сафига кириш учун ариза бердилар. Ушбу ташкилотда партия аъзолари сони 10 нафардан ортганлиги сабабли бошланғич партия ташкилоти тузилди ва БПТ етакчилигига фаол партия аъзоси Набижонов Аббосбек сайланди.

Slide 1 of 4