Юртимизда кейинги йилларда аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Айниқса, Президентимиз раҳбарлигида аҳоли, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, даромадларини изчил ошириб бориш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда. Бу борада Бўстон тумани Мустақиллик 15 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам манзилли ишлар олиб борилмоқда.