Аҳоли даромадларини ошириш, томорқадан тўғри ва самарали фойдаланиш мухим вазифа.
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши раиси, туман
ҳокими Ҳикматилло Латипов ташаббуси билан сектор раҳбарлари ҳамкорлигида аҳоли даромадини ошириш, мавжуд имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда томорқалардан самарали фойдаланиш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш масалалари бўйича "Бешкарам" маҳалласида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоллари ва иқтисодий соҳа
ташкилотларига мастер класс ташкил этилди.
Семинарда "Бешкарам" маҳалласидаги томорқасидан умумли фойдаланаётган ва самарасиз фойдаланиб келаётган хонадонлар
кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, маҳалла еттилигига иқтисодий соҳа ходимлари ва тижорат банклари билан бирга "хонадонбай" ўрганиш ишларини олиб бориш, аҳолига имтиёзли кредит бериш орқали бандлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича тавсиялар берилди.