Yangiliklar

Чуст тумани Тошқўрғон МФЙда сессия қарори ижроси ўрганилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги “2026 йилда Чуст туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”ги VII-17-107-6-89-К/25-сонли қарорига мувофиқ жорий йилда амалга оширилиши белгиланган ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида “Тошқўрғон” МФЙда жойлашган 52-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш лойиҳаси жойига чиқиб кўриб чиқилди.

Ўрганиш давомида мазкур лойиҳанинг амалга оширилиш ҳолати, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, муддатларга риоя этилиши ҳамда аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, мутасадди ташкилотлар ва масъулларга қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 4