Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Shahrisabz shahrida ijtimoiy barqarorlik va oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash yo‘lidagi tashabbus.
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining yettinchi chaqiriq o‘n sakkizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining o‘n yettinchi sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар
янв.21
Deputat joylarda o'rganishda
янв.21
Deputatlar aholi xonadonlarida!
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining VII sessiyasi bo'lib o'tdi
ДЕПУТАТЛАР САЙЁР ЎРГАНИШДА

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Г. Райханова, ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари М. Эшниёзов, Конимех туман бўлими аппарат раҳбари З. Айдарова ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири - туман Кенгаши депутати Алишер Жайнаров томонидан “Шуртепа” МФЙдаги ишбилармон хотин-қизлар фаолияти сайёр ўрганилди.

Сайёр ўрганиш жараёнида маҳаллада фаолият юритаётган ишбилармон аёллар ва тадбиркорларнинг юксак фидокорлиги, меҳнатсеварлиги ва маҳаллани ижтимоий ривожлантиришдаги роли алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, Конимех тумани “Шуртепа” МФЙ худудида жойлашган “Жаҳон Бизнес Барака Сервис” МЧЖнинг фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Иссикхона 2019 йилда Кудратова Холисхон раҳбарлигида 4,0 гектар ер майдонида ташкил этилган бўлиб, ҳозирда унда полиз экинлари жумладан памидор ва бодринг маҳсулотлари етиштирилмоқда. Ушбу корхонада 30 нафарга яқин ишчи ходимлар фаолият юритиб, маҳалладошларни иш билан таъминламоқда ҳамда иқтисодиётга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг келгуси режалари ҳам муҳокама қилинди. Фаолиятни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳалламизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ўз ҳиссасини қўшиш борасидаги фикр ва таклифлар олқишланди.

Тадбир якунида беш нафар хотин-қиз партия сафига қабул қилинди ва “Барака Сервис” номли БПТ очилди. Бу қадам маҳалладаги фаол аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Келажакда маҳалладаги ишбилармон аёллар сафи янада кенгайиб, кўпроқ иш ўринлари яратиш, маҳалламизнинг барқарор тараққиёти ва юртимиз иқтисодиётининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш мақсад қилинмоқда.

Slide 1 of 5