Yangiliklar

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги КҚ-51-V-сонли Қарорига асосан 2025 йил биринчи ярим йиллигида ҳар бир ҳудудда биттадан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши фаолиятини намунали йўлга қўйиш, иккинчи ярим йилликда эса ушбу тажрибани бошқа маҳаллий Кенгашлар фаолиятига татбиқ этиш чораларини кўриш белгиланган.
Хусусан, жорий йилнинг 24 июль куни халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашида ўтказилган семинарда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш мезонлари Шаҳрисабз шаҳар мисолида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, котибият ходимлари ва фаол жамоатчилик вакилларига таништирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бошчилигида бўлиб ўтган семинарда маҳаллий Кенгашларнинг фаолияти янги босқичга олиб чиқилаётганлиги таъкидланди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сон Фармонига мувофиқ маҳаллий Кенгашларнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида мамлакатимизда давлат ҳокимиятини халққа янада яқинлаштириш, халқ ҳокимиятчилиги асосларини янада кучайтириш учун янги таҳрирдаги Конституцияга кўра ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари бир-биридан ажратилиши белгиланди.
Фармон – маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилишга, том маънода халқчил тизимни жорий этишга қаратилган муҳим сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди, Ўзбекистон маҳаллий бошқаруви тарихида биринчи маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янги модел – “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили асосида ислоҳ қилишга қаратилган қатор қоида ва вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу қоида ва вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбири сифатида Олий Мажлис Сенати томонидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолияти таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлашда “намунали маҳаллий Кенгаш”ларни ташкил этиш муҳимлиги ва зарурлиги эътироф этилди.
“Намунали маҳаллий Кенгашлар”ни ташкил қилишдан асосий мақсад бу – маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаолияти учун услубий-амалий платформа яратиш орқали уларнинг қиёсий-таҳлилий кўникмаларини шакллантириш, хабардорлиги ва фаоллигини ошириш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг минимал шарт-шароитлари яратилганлигини намойиш қилиш, ташкилий-ҳуқуқий ва кадрлар масалаларининг ҳал этилишини кўрсатиш, маҳаллий Кенгашларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликлари намуналари билан танишишдан иборатлиги айтилди.
Семинарда халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашида ташкил этилган намунавий ишлар ҳам иштирокчиларга ўқиб эшиттирилди ва
таништирилди. Жумладан, шаҳар Кенгашининг,
- моддий-техник жиҳатидан таъминланганлиги;
- Кенгаш қарорлари ва қарорости ҳужжатларининг ҳуқуқий таъминланганлиги;
- Кенгашга келиб тушган хат-хабарлар ва ҳужжат-ларни юритишга қўйиладиган талабларнинг бажарилаётганлиги;
- Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари фаолиятига қўйиладиган талабларнинг бажарилаётганлиги;
- Кенгашдаги сиёсий партиялар гуруҳлари фаолиятига қўйиладиган талабларнинг бажарилаётганлиги;
- Кенгаш депутатлари фаолияти мезонларига амал қилинаётганлиги;
- Кенгашнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини ташкил этиб борилаётганлиги айтилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 23 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисидаги” ПФ-98-сонли Фармони тасдиқлангани маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ваколат, вазифа ва функсияцлари аниқ белгилаб берганлиги ва бунинг замирида маҳаллий Кенгашлар фаолияти янада янги босқичга олиб чиқилиши эътироф этилди.
Қолаверса, мазкур Фармонда сессиялар оралиғида тезкор масалаларни ҳал этиш мақсадида Кенгаш раёсати институти, шунингдек жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маҳаллий Кенгаш раиси ўринбосари институти жорий этилиши, маҳаллий Кенгашларга
унинг қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқи берилиши, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибият мутахассисларининг малака ва кўникмаларини тизимли равишда ошириб бориш бўйича дастурлар амалиётга татбиқ этилиши белгиланганлиги таъкидланди. Ўз навбатида, Қашқадарё вилоятида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор
йўналишлари юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Slide 1 of 5