Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat yoshlar bilan ochiq muloqot o'tkazdi
янв.21
Shahrisabz shahrida ijtimoiy barqarorlik va oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash yo‘lidagi tashabbus.
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining yettinchi chaqiriq o‘n sakkizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining o‘n yettinchi sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар
янв.21
Deputat joylarda o'rganishda
янв.21
Deputatlar aholi xonadonlarida!
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining VII sessiyasi bo'lib o'tdi
#Муносабат

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатлар янги, сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилмоқда. Бу жараёнда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда парламентлараро мулоқотнинг изчил ривожланиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Инклюзив ҳамкорлик — бу нафақат давлатлар ўртасидаги расмий алоқаларни, балки жамиятнинг барча қатламларини, шу жумладан, ёшлар, аёллар ва нодавлат сектори вакилларини ҳам қамраб олувчи ҳамкорликдир. Шу маънода, Ўзбекистон ва АҚШ парламентлари ўртасидаги очиқ мулоқот ва ўзаро тажриба алмашиш, демократик қадриятлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим амалий қадамлар қўйилмоқда.

Ўзбекистон парламенти томонидан амалга оширилаётган қонун ижодкорлиги жараёнларига АҚШнинг конгресс аъзолари, халқаро ташкилотлар ва илмий доиралар билан мулоқот орқали илғор тажрибаларни жорий этиш, янгича сиёсий маданият ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, экология ва таълим соҳаларида ҳамкорликнинг янги дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ташаббуслар Ўзбекистоннинг очиқ ва инклюзив давлат сиёсатига тўлиқ мос келади. Бундай мулоқот нафақат икки мамлакат парламентлари, балки халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари янги босқичга кириб, амалий натижаларга эришиш йўлида барқарор ва инклюзив ҳамкорлик модели шаклланмоқда. Бу эса мамлакатимиз тараққиёти ва жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

К.Насырова

Халқ депутатлари Мўйноқ туман кенгаши депутати