35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat yoshlar bilan ochiq muloqot o'tkazdi
янв.21
Shahrisabz shahrida ijtimoiy barqarorlik va oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash yo‘lidagi tashabbus.
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining yettinchi chaqiriq o‘n sakkizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining o‘n yettinchi sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар
янв.21
Deputat joylarda o'rganishda
янв.21
Deputatlar aholi xonadonlarida!
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining VII sessiyasi bo'lib o'tdi
Тўрақўрғон

 Тўрақўрғон туманида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш йўлида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашининг 20-“Мажнунтол” сайлов округидан сайланган депутат, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоли Маҳбуба Аҳмадалиеванинг 2025-йилга мўлжалланган намунавий иш режаси доирасида амалга оширган ишлари бунинг яққол далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 15-мартдаги “Маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини ва ҳамкорлигини самарали таъминлаш ҳамда 'Маҳалла еттилиги' фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида депутатга бириктирилган “Мажнунтол”, “Қашқаргузар” ва “Темир қишлоқ” маҳаллаларида тизимли ишлар амалга оширилди.

   Ҳар бир маҳаллада аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилди: асосий кўчалар кузатув камералари билан жиҳозланди, таълим муассасалари атрофида ҳаракат хавфсизлиги таъминланди. Жумладан, 6-, 33- ва 48-мактаблар ҳамда 4- ва 20-сонли мактабгача таълим ташкилотлари олдида зебра чизиқлар янгиланди, 32-мактаб ҳудудига кўчма светофор ўрнатилди. Шаҳанд–Мингбулоқ йўналишидаги автойўл таъмирланди.

  Сайловчилар мурожаатларига асосан “Мажнунтол” маҳалласидаги Сарафроз ва Ҳуррият кўчалари депутат ташаббуси билан ҳомийлик асосида шағалланди. Маҳаллий ҳокимият кўмагида ичимлик суви тармоқлари ҳам янгиланди. “Қашқаргузар” маҳалласи фуқаролар йиғини учун янги бино қуриш мақсадида ер майдони ажратилди, айни пайтда маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шу билан биргаликда, “Мажнунтол” маҳалласи аҳолиси талабига кўра янги қабристон учун ер майдони ажратилди.

   Ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Ижтимоий ҳимоя ягона платформаси”га киритилиб, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази ходимлари бириктирилди.

   Куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш мақсадида 6-, 33-умумий ўрта таълим мактаблари ва 48-сонли интернат ҳамда 4- ва 20-сонли боғчаларда тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди. 6-мактаб давлат дастури доирасида янги бинога кўчирилиб, замонавий иситиш тизими билан жиҳозланди. 33-мактабга янги русумдаги катёл ўрнатилди, таълим муассасалари кўмир ёқилғиси билан таъминланди.

  Мактаб ва боғчалардаги ошхона ва буфетларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда санитария талабларига риоя этилиши ўрганилди. Таълим муассасалари ҳудудида энергетик ичимлик ва фаст-фуд егуликлари билан савдо қилиниши бўйича ўрганишлар олиб борилди. Камчиликлар бўйича масъулларга аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

 

—Маҳаллаларда алоҳида рўйхатга олинган оилаларнинг ижтимоий ҳолати ўрганиб чиқилди. "Аёллар дафтари"даги оналарнинг мактаб ёшидаги фарзандлари “Келажак” платформаси орқали бепул тўгарак ва курсларга жалб этилди. Битирувчи қизлар ва ишсиз аёллар Шаҳанд касб-ҳунар марказига йўналтирилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига киришишлари учун шарт-шароит яратилди,-дейди депутат. 

  Хулоса қилиб айтганда,

Маҳбуба Аҳмадалиеванинг депутатлик фаолиятидаги асосий мезон — аҳолининг ҳар бир қатламининг муаммосига бефарқ бўлмаслик, “маҳаллабайлик” тамойили асосида иш юритиш ва жойларда ижтимоий адолатни таъминлашдан иборат бўлмоқда.