35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat yoshlar bilan ochiq muloqot o'tkazdi
янв.21
Shahrisabz shahrida ijtimoiy barqarorlik va oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash yo‘lidagi tashabbus.
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining yettinchi chaqiriq o‘n sakkizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining o‘n yettinchi sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар
янв.21
Deputat joylarda o'rganishda
янв.21
Deputatlar aholi xonadonlarida!
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining VII sessiyasi bo'lib o'tdi
Ўзбекистон–Венгрия муносабатларида янги босқич: Кенгайтирилган стратегик шериклик сари мустаҳкам қадам
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга қилган расмий ташрифи, хусусан Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ўтказилган музокаралар мамлакатимизнинг ташқи сиёсатдаги янада фаол ва манфаатли йўналишларини мустаҳкамлаб бормоқда. "Кармелита" саройида бўлиб ўтган тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги учрашувлар, энг аввало, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан муносабатларида Венгриянинг муҳим шерик сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.
Энг муҳим натижалардан бири сифатида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларациянинг имзоланганини алоҳида қайд этиш лозим. Бу ҳужжат икки томонлама муносабатларни нафақат сиёсий, балки иқтисодий, маданий, илмий ва таълим соҳаларида ҳам янги босқичга кўтаради.
Музокаралар якунида қабул қилинган ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши орқали, халқларимиз манфаатларига хизмат қилувчи лойиҳалар амалга оширилишига замин яратади. Жумладан, инвестициялар, савдо, қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликлар алоҳида аҳамиятга эга бўлади.
Президентимиз иштирок этган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити, бугунги кунда туркий дунёдаги ҳамжиҳатлик, яқин қўшничилик ва тарихий илдизларга асосланган стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ушбу саммит доирасида таъсис этилган Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотнинг тақдим этилиши – буюк бобокалонимиз меросини бутун туркий оламда янада кенг тарғиб этишда муҳим қадам бўлди.
Хулоса сифатида, бу ташриф ва ундаги ташаббуслар – Ўзбекистоннинг очиқ, амалий ва мувозанатли ташқи сиёсати самараси эканини яна бир бор намоён этди. Бундай учрашув ва ҳамкорликлар маҳаллий даражада, жумладан, Навоий вилояти ва Кармана туманидаги иқтисодий ислоҳотлар, хорижий инвестициялар жалб этиш, ёшларни таълим ва илм-фанга жалб қилиш бўйича янги имкониятлар эшигини очади.
Фахр ва дастуриламал сифатида қабул қиламиз.
Ҳар томонлама ривожланган Ўзбекистон сари бошланган бу зафарли йўлда барчамиз ҳамжиҳат ва масъулиятли бўлишимиз шарт!

Алижон Жўраев,

Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати