Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 10-Оқдарё сайлов округидан сайланган депутати Илҳом Ботиров раҳбарлигида Оқдарё туманида таълим муассасаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.Мазкур ташаббус доирасида депутат, туман ҳокимлиги масъуллари, халқ таълими, санитария-эпидемиология хизмати, молия ва бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ таркиби келишиб олинди.Илҳом Ботиров ишчи гуруҳ раҳбари сифатида гуруҳ аъзолари олдига аниқ вазифаларни белгилаб, уларнинг ҳар бирига белгиланган муддатларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берди. Мазкур ишчи гуруҳнинг мақсади – таълим муассасаларида болаларнинг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда тизимли ёндашув асосида самарали натижаларга эришишдир.