35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Yoshlar maslahat guruhining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
19-BAND IJROSI YUZASIDAN: KUTUBXONA FAOLIYATI VA KITOBXONLAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
8-BAND IJROSI YUZASIDAN: MO‘LIYON MFYDA ICHKI KO‘CHA YO‘LLARI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
MARHABO MFYDA XUSUSIY MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
INSON QADRI VA QONUN USTUVORLIGI — ISLOHOTLARNING BOSH MEZONI
янв.21
2-BAND IJROSI YUZASIDAN: BOG‘I TEMUR MFYDA BEMOR HOLIDAN XABAR OLINDI
янв.21
23-BAND IJROSI YUZASIDAN: “URGUTIY” MFYDA AHOLI BANDLIGI MASALALARI O‘RGANILDI
янв.21
FUQAROLAR BILAN HUQUQIY TUSHUNTIRISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
“MILLIY MADHIYA — MILLIY G‘URUR” MA’NAVIY-MA’RIFIY TADBIRI O‘TKAZILDI
янв.21
Aholini elektr energiyasi bilan ta’minlash holati o‘rganildi
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

МУСТАҚИЛЛИК — ҚАЛБИМИЗДАГИ ФАХР ВА ҒУРУР!

🎉Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Руслан Рўзиев иштирок этиб, йиғилганларни, фаол ва фидойи тумандошларимизни ҳамда улар орқали бутун туман аҳлини улуғ айём — Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди.

🏅Тадбирда туманнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, ободлиги ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойи ва ташаббускор тумандошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.

👏Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутатлари Батирхан Қушқарбеков ва Қанағат Досмурзаева ҳам бор.

🎖Депутатларимизни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз!

Бу мукофот — уларнинг юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва туман тараққиёти йўлидаги фидокорона меҳнатига берилган юксак баҳодир.

🇺🇿Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Slide 1 of 3