OʼzLiDeP партияси Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳардаги айрим нодавлат, хусусий тиббиёт муассасаларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, у ерда беморларга яратилган шароитлар ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ўрганилди. ️ Ташриф давомида депутатлар муасасалардаги беморлар билан тиббий хизмат сифати юзасидан сухбат олиб боришди. Шу билан бирга ташриф давомида муассасалардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар депутатлар томонидан умумлаштирилиб, тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга тақдим этилиши бўйича келишиб олинди.