Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 26 май куни маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Саноат усулига ўтиш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Хусусан, заргарликда ишлатиладиган ускуналар ва уларнинг бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади. Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларидан олтинни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш тартиби яна 3 йилга узайтирилади. Нуфузли брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг дизайни ва қолипини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади.
Халқ депутатлари Сардоба
туман Кенгаши котибият мудири Ўтаев Қурбон Сайдуллаевич.