35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИДА АҲОЛИГА ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИДА АҲОЛИГА ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 22-Навкент сайлов округи депутати О. Қодирова томонидан аҳолининг мурожаатлари асосида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилган эди.
Депутатлик сўровида:
🔹 Ҳуррият маҳалла фуқаролар йиғинининг Сангистон, Жўшқин ва Пахтачи кўчалари;
🔹 Навкент маҳалла фуқаролар йиғинининг Ўрдатепа, Обод юрт ва Тутзор кўчаларида ичимлик суви тармоқларини ишга тушириш масаласи кўтарилган эди.
Мазкур мурожаат депутатлик назоратига олиниб, “Наманган сув таъминоти” АЖ Янгиқўрғон туман филили ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилди.
✅ Натижада ҳудуддаги ичимлик суви тармоғи ишга туширилиб, аҳоли хонадонларига тоза ичимлик суви етиб борди.
Кўп йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммонинг ижобий ҳал этилиши фуқароларнинг қувончига сабаб бўлди.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг ечимини таъминлашга қаратилган ишлар давом эттирилади.

Slide 1 of 3