ТУМАН МАДАНИЯТ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши 18-Гулзор сайлов округи депутати А.Насриддинов томонидан туман Маданият бўлими фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида бўлим томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатиш, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, жамоалар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ҳудудда маданият ва санъатни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, мавжуд муаммолар, моддий-техник база ҳолати ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.
Депутатлик назорати доирасида ўрганишлар давом эттирилади.