САЛОМАТЛИК ЙЎЛАГИ БАРПО ЭТИЛИШИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибият мудири Н.Дедаханова ҳамда 3-Ўнҳаят сайлов округи депутати А.Абдуллаев томонидан Ўнҳаят маҳалла фуқаролар йиғинидаги А. Темур кўчасида саломатлик йўлаги барпо этиш жараёни ўрганилди.
Ўрганиш давомида саломатлик йўлагининг барпо этилиши, амалга оширилаётган ишлар сифати ҳамда ҳудуд аҳолиси учун яратилаётган қулайликларга эътибор қаратилди.
Мазкур йўлакнинг барпо этилиши маҳалла аҳолисининг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши ва жисмоний фаоллигини ошириш учун қулай шароит яратишига хизмат қилади.