Новости

Последние новости

янв.21
OLMAZOR TUMANIDAGI 242-SONLI MAKTABDA TA’LIM SIFATI VA PREZIDENT FARMONI IJROSI DEPUTATLAR TOMONIDAN O‘RGANILDI
янв.21
“DEPUTAT VA YOSHLAR UCHRASHUVI”: TALABALARGA DEPUTATLIK FAOLIYATI VA MAHALLIY KENGASHLAR ISHI HAQIDA MA’LUMOT BERILDI
янв.21
Suhrob Saifnazarovning "Aholi murojaati - amaliy natijga aylanishi kerak!" mavzusidagi maqolasi bilan tanishing.
янв.21
TOSHKENT SHAHRIDAGI YIRIK BOZORLAR VA SAVDO MAJMUALARIDA YONG‘IN XAVFSIZLIGINI TA’MINLASH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
180-SONLI MAKTABDA O‘QUVCHILARNING SOG‘LOM OVQATLANISHI VA SANITARIYA-GIGIYENA SHAROITLARI DEPUTATLAR TOMONIDAN O‘RGANILDI
янв.21
TOSHKENT SHAHRIDA YONG‘INLAR SONI VA ULARNING OQIBATIDA YETKAZILGAN MODDIY ZARARNI KAMAYTIRISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
TOSHKENT SHAHRIDA JAMOAT TRANSPORTI VA AVTOMOBIL YO‘LLARI HOLATI O‘RGANILADI
янв.21
“XURSHID” MAHALLASIDA “MAHALLA YETTILIGI” FAOLIYATI VA AHOLI BILAN ISHLASH TIZIMI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
“NAVRO‘Z DEHQON BOZORI”DA XAVFSIZLIK CHORALARI O‘RGANILIB, O‘RGANISH ISHLARI YAKUNLANDI
янв.21
YEROSTI YONG‘IN GIDRANTLARINING TEXNIK HOLATI VA SUV TA’MINOTI MASALALARI O‘RGANILDI
Муносабат

Президентимизнинг икки кунлик ташрифи ҳудуд тараққиётининг янги босқичини белгилади • 23 сентября в 15:34

2026 йил 18–19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида 592 миллион долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилди ва 7 миллиард долларлик 47 та янги лойиҳага старт берилди. Бу лойиҳалар орқали минглаб янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида.

Асосий ўзгаришлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

   •  2030 йилгача 3,3 ГВт шамол электр станцияларини қуриб, “яшил” энергия улушини 76 фоизга етказиш.

   •  Тиббиёт, транспорт, сув таъминоти ва уй-жой инфратузилмасини янгилаш.

   •  Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасида кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор бериш.

Cocoon AI Summary

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18–19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган икки кунлик ташрифи ҳудуд ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Ташриф давомида Қорақалпоғистоннинг иқтисодий салоҳияти, аҳоли фаровонлиги, янги иш ўринлари ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Ташриф доирасида 592 миллион долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилди, 7 миллиард долларлик 47 та янги лойиҳани амалга оширишга старт берилди. Ушбу лойиҳалар натижасида минглаб янги иш ўринлари яратилиши, ҳудуд саноати ва иқтисодий салоҳияти янада юксалиши кўзда тутилган.

Айниқса, Қорақалпоғистоннинг “яшил” энергетика соҳасидаги имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2030 йилгача ҳудудда 3,3 минг мегаваттли шамол электр станциялари барпо этиш ва “яшил” энергия улушини 76 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.

Ташрифда инсон манфаати ва аҳоли турмуш фаровонлиги масалалари ҳам устувор йўналиш сифатида белгиланди. Янги тиббиёт муассасалари, транспорт ва сув таъминоти инфратузилмаси, замонавий уй-жойлар ва янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ режалар белгилаб берилди.

Қорақалпоғистоннинг келажаги ёшлар билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис замонавий касбларга ўқитиш, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаларида кадрлар тайёрлаш, ёшларни юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг икки кунлик ташрифи Қорақалпоғистон тараққиёти учун янги марраларни белгилаб берди. Энди асосий вазифа — белгиланган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, яратилган имкониятларни халқ фаровонлигига айлантиришдир.

Бугунги улкан мақсадлар — эртанги обод ва фаровон Қорақалпоғистоннинг мустаҳкам пойдеворидир.

Н.Пиримбетова
Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати