Ота-оналар йиғилишлари ўтказилди
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши депутатлари М.Отажонов, М.Мирзаева, Т.Алибоева, О.Носиров, Ш.Хайтохунов, М.Абдуллаева ҳамда “Адолат ” СДП туман Кенгаши раиси Б.Базаровалар тумандаги умумтаълим
мактабларига бириктирилган вакил сифатида ўтказилган ота-оналар йигилишда
иштирок этдилар. Йигилиш кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбарининг "Мактаб-ота-она-махалла" занжири механизими тўғрисидаги фикрларини йигилиш қатнашчиларига етказдилар. Мактабга келмайдиган, дарсларни қолдирувчи ўқувчилар билан алохида шуғулланишлик кераклиги, бола тарбиясида мактаб-ота-она-маҳалла ҳамкорлиги хақида гапириб ўтдилар.