35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

Последние новости

янв.21
🤝🏭 DEPUTAT VA KORXONA O‘RTASIDA HAMKORLIK MUSTAHKAMLANMOQDA
янв.21
🏘🔎 KO‘P QAVATLI UYLARNING HOLATI JOYIGA CHIQQAN HOLDA O‘RGANILDI
янв.21
📌 DEPUTAT SO‘ROVI IJROSI NAZORATDA
янв.21
🚶‍♂️🏘 DEPUTAT TOMONIDAN KO‘CHAMA-KO‘CHA YURISH ORQALI AHOLI MUAMMOLARI O‘RGANILMOQDA
янв.21
📊 SHOVOT TUMANIDA IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISH DASTURLARI IJROSI – DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
🏢📋 KO‘P KVARTIRALI UYLARNI BOSHQARISH TO‘G‘RISIDAGI QONUN IJROSI JOYIGA CHIQQAN HOLDA O‘RGANILDI
янв.21
📢 XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI CHAQIRILADI
янв.21
📌 XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHINING 2026-YIL 3–7-AVGUST KUNLARIGA MO‘LJALLANGAN HAFTALIK ISH REJASI
янв.21
📊 HAFTALIK DAYJEST
янв.21
📄⚡️ DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган 14-“Навбаҳор” сайлов округи депутати М.Саидахмедова Чинобод маҳалласида

Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини ошириш, хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан юритилаётган ҳужжатлар, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

Жараён давомида маҳаллада мавжуд муаммолар, жумладан, айрим оилаларда бандлик масаласи, инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий хизматлар сифатини оширишга доир камчиликлар аниқланди. Фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Ўрганиш якунларига кўра, “Маҳалла еттилиги” фаолияти самарадорлигини янада ошириш, аҳоли билан манзилли ишлашни кучайтириш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан амалий тавсиялар берилди. Шу билан бирга, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 3