ДЕПУТАТ ЎРГАНИШИ ВА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан сайлов округида жойлашган ҚВПда бўлиб, муассасада аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҚВПда электр энергияси таъминоти узиб қўйилганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат тиббий хизмат жараёнига салбий таъсир кўрсатаётгани, айниқса, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда қийинчиликлар келтириб чиқараётгани таъкидланди.
Шунингдек, муассасада имтиёзли тоифадаги фуқароларни бепул дори-дармон билан таъминлаш ҳолати ҳам ўрганилди. Мавжуд дори воситалари захираси, уларни аҳолига етказиб бериш тартиби ҳамда сақлаш шароитлари кўздан кечирилди. Фуқаролар билан мулоқот қилиниб, тиббий хизмат ва дори-дармон таъминоти бўйича мурожаат ва таклифлар тингланди.
Ўрганиш якунида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, ҚВПни электр энергияси билан қайта таъминлаш ҳамда аҳолини бепул дори-дармон билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.