Новости

Последние новости

янв.21
🏫 Deputatlik so‘rovi ijrosi doirasida qurilish ishlari holati ko‘rib chiqildi
янв.21
🌿 Xalq deputatlari Shovot tumani Kengashi qarori ijrosi yuzasidan o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
Kiber jinoyatchilikka qarshi birgalikda kurashish – davr talabi
янв.21
📌 DAVLAT TILIGA HURMAT — SIFATLI XIZMAT -E'TIBOR MARKAZIDA
янв.21
FUQAROLAR MUROJAATI – AMALIY YECHIM VA HUQUQIY KO‘MAK
янв.21
DAVLAT XIZMATLARI SIFATI O‘RGANILDI
янв.21
Xalq deputatlari Shovot tumani Kengashining 25-sessiyasini chaqirish to‘g‘risida.
янв.21
KENGASH QARORLAR IJROSI DEPUTATLAR NAZORATDA
янв.21
HUDUDDAGI MUAMMO DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
Xotin-qizlar muammolarini o‘rganish va amaliy ko‘mak ko‘rsatish bo‘yicha sayyor qabul
24-сессия

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида Янгиқўрғон туман прокурорининг 2026 йилнинг биринчи чорагида ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Ахборотда туман прокуратураси томонидан қонунлар, Президент фармон ва қарорлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга доир топшириқлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

Жорий йилнинг 3 ойида туманда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноятчилик сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” таҳлил қилиш, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, тумандаги 68 та маҳалла бўйича чораклик манзилли “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, криминоген вазияти оғир 5 та маҳаллага масъул раҳбарлар бириктирилган. Маҳаллаларда жами 32 та кузатув камераси, 40 та домофон, 7 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилган, 15 та “намунавий хавфсиз кўча” ва 10 та “намунавий хавфсиз уй” ташкил этилган.

Кузатув камералари ёрдамида қидирувда бўлган 3 нафар, жазодан бўйин товлаб келаётган 2 нафар шахс, шунингдек, олиб қочилган 2 та транспорт воситаси аниқланган. Бедарак йўқолган 4 нафар шахс топилиб, 8 та жиноят “иссиқ изи”дан фош этилган.

Шунингдек, ахборотда кибержиноятчилик, фирибгарлик, ўғрилик, оилавий-маиший ҳуқуқбузарликлар, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ишсизларни банд қилиш ҳамда муқаддам судланган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Депутатлар томонидан туманда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини янада кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.