Новости

ҒАЙРАТ САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
ҒАЙРАТ САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан 10-Ғайрат сайлов округидан сайланган депутат Сидиқов Дилшоднинг сайлов округида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Гулшан маҳалласи «еттилиги» билан учрашув ўтказилиб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий-маиший масалалар, инфратузилма ва коммунал хизматлар ҳолати муҳокама қилинди.
Шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда қўшимча чоралар кўриш талаб этиладиган масалалар атрофлича ўрганилди. Аниқланган муаммоларни тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш юзасидан таклифлар шакллантирилди.
Ўрганиш якунлари ва аниқланган масалалар бўйича Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятига белгиланган тартибда ахборот тақдим этилди.
Slide 1 of 3