Новости

Сенат Маркази семинар ўтказди

✔️Бугун Олий Мажлиси Сенати Девони Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан “Барқарор иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш йўналишида таъсирчан депутатлик назоратини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлашни самарали ташкил этиш” масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

✔️Семинарда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, котибият мудирлари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда сиёсий партия раҳбарлари иштирок этди.

📍Халқ депутатлари Навоий вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашларининг 270 нафар депутати ўзи сайланган округдаги 310 та маҳаллага бириктирилди ҳамда ҳар бир депутатнинг маҳаллаларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фаолият режаси ишлаб чиқилди.

Slide 1 of 5