35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

АҲОЛИНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

АҲОЛИНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида ҳудудларда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ ҳолат ўрганилди.
Ўрганишлар давомида Янгиқўрғон тумани «Қишлоқ ичимлик суви» МЧЖ томонидан аҳолига ичимлик суви етказиб бериш ҳолати, сув таъминотидаги узилишлар ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган эътироз ва таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, айрим ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари томонидан хонадонларга ичимлик суви белгиланган тартибда ва етарли миқдорда етказиб берилмаётгани, сув таъминотида узилишлар кузатилаётгани юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар жойида ўрганилди. Ичимлик суви таъминотидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолини барқарор ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўриш зарурлиги белгиланди.
Шунингдек, мавжуд сув тармоқлари ва таъминот тизимидаги муаммоларни ўрганиб чиқиш, сув етказиб бериш графигига риоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳоли мурожаатларига ўз вақтида амалий ечим топиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Аҳоли томонидан кўтарилган ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ масалалар депутатлик назоратига олинди.